Ургутда сомон прес ортилган юк машинаси ёниб кетди
Бугун, 9 июнь куни Ургут туманининг Гулистон МФЙ ҳудудида Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Х.Ж.га тегишли бўлган «ЗИЛ» русумли транспорт воситасига ортилган 400 дона сомон преси ёниб кетган.
Ҳайдовчи юк машинасига меъёрлардан ортиқ баландликда сомон ортгани учун ҳаракатланиб кетаётган вақтида электр тармоқларидаги симларга тегиб қолган.
Шундан сўнг, улар электр симини тепага кўтармоқчи бўлишганида қисқа туташув ҳамда чақнаш содир бўлган ва сомон тойлар ёниб кетган, дея хабар беради Самарқанд вилояти ИИБ.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter