Ургутда «групповой» зўравонлар аниқланди
Самарқанд вилояти «Ургут савдо маркази» ҳудудида ташкил этилган автотураргоҳда 10 нафар фуқаро савдо қилиш учун келган ҳар бир ҳайдовчидан зўрлик ишлатиб, тамагирлик йўли билан 5 минг сўмдан пул олиб келаётгани аниқланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Ургут тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида бу ишларни содир қилиб келган 10 нафар фуқаронинг барчаси қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter