Урганч туманидаги ертўлада икки ишчи ўлик ҳолда топилди
Урганч туманида икки нафар ишчи ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
2022 йил 27 январь куни соат 11:00 ларда Ураганч туманидаги «Чўлобод» маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўласида темир кесадиган ускунадан фойдаланиш пайтида қисқа туташув келиб чиққан. Оқибатда ёлланма ишчилар — 1962 йилда туғилган Г.О. ва 1960 йилда туғилган Ғ.Э. ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter