Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Урганч бозорида савобталаб инсонлар бепул исириқ ва ниқоб тарқатмоқда...

Урганч бозорида савобталаб инсонлар бепул исириқ ва ниқоб тарқатмоқда...

Фото: «Xabar.uz»

Бугуннинг асосий муаммоси айланган короновирус одамларнинг иймон-эътиқодини яна бир карра синовдан ўтказмоқда. Кимлардир пайтдан фойдаланиб, ҳамёнини қаппайтиришни ҳаракатида бўлса, яна кимлардир одамларнинг оғирини енгил қилишга имони қадар бел боғлаган...

Куни кеча Ҳазорасп туман «Марказий деҳқон бозори»да олибсотарларнинг бир килоси 2500 сўмга бориб-бормаётган картошканинг нархини 6000 сўмга оширгани ҳақида ижтимоий тармоқларда бонг урилган эди. Яхшики, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва солиқ органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳнинг аралашуви билан картошканинг баҳоси 2500-3000 сўмга тушди. Хуллас, картошка, пиёз, сабзи, тухум, ёғ ва бошқа маҳсулотларнинг узлуксизлиги ва нархи ишчи гуруҳ ходимлари томонидан мунтазам мониторинг қилиниб, аҳолининг эҳтиёжи таъминланмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Урган шаҳар «Марказий деҳқон бозори»да Наврўз байрами муносабати билан ташкил қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасида бепул исириқ тарқатилаётганининг гувоҳи бўлдик. Суриштирсак, бу бозор маъмурияти ташаббуси билан амалга оширилаётган экан. Кеча тиббий ниқоб йўқлиги ҳақидаги эълон барча дорихоналар эшигига осиб қўйилган эди. Бугун эса бозорнинг қоқ ўртасида қўлда тикилган ниқобларни бепул тарқатаётган йигитларга кўзимиз тушди. Бундай жўмардона саховат ким томонидан амалга оширилаётгани ҳақида сўраганимизда йигитлар «Ҳожи отамиз савоб умидида тарқаттираётир», дея қисқа жавоб беришди.

Ҳожи ота ким, қаерда яшайди? Саволлар муаллақ қолди. Ўзимизча топган жавобмиз шу бўлдики, ўнг қўлинг қилган эҳсонни чап қўлинг билмасин...

Савобталаблардан Ўзи рози бўлсин.

Эрпўлат БАХТ

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг