«Уотфорд»га таниқли мураббий тайинланди
Англиянинг «Уотфорд» жамоаси бош мураббийи лавозимига таниқли мураббий Рой Хожсон тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, 74 ёшли мутахассис жамоага мавсум охирига қадар ёрдам беради. Хожсон кеча клубдан кетган Клаудио Раньери ўрнига тайинланди. Унинг охирги иш жойи «Кристал Пэлас» эди, 2021 йил ёзида ишдан кетганди.
«Уотфорд» жамоаси айни пайтда Англия чемпионати жадвалида 20 та ўйинда 14 очко жамғариб, 19-ўринда бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter