Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Василий Лановой 87 ёшида вафот этди

Василий Лановой 87 ёшида вафот этди

Фото: ТАСС / Владимир Гердо

Собиқ иттифоқ халқ артисти Василий Лановой 87 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Москва шаҳри мэри Сергей Собянин «Instagtam»даги саҳифасида маълум қилди.

Хабарларга кўра, пайшанба куни Василий Лановойнинг аҳволи ёмонлашгач, касалхонанинг жонлантириш бўлимига ўтказилганди. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, уни ўпкани сунъий вентиляциялаш қурилмасига улашганди.

2021 йил январь ойи бошларида Василий Лановой ҳамда рафиқаси, актриса Ирина Купченко коронавирус инфекциясини юқтиргани маълум бўлганди.

Василий Лановой 1934 йилнинг 16 январь куни Москвада туғилган. «Алвон елканлар», «Офицерлар», «Уруш ва тинчлик», «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси» ва бошқа кўплаб фильмлардаги роллари билан томошабинлар ёдида қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг