Улуғ кунларда яхшилар кўмагига муҳтожман!
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталига мураккаб вазиятга тушиб қолган, сахий инсонлар кўмагига муҳтож бўлаётган ҳамюртларимиздан мурожаатлар мунтазам келиб туради. Бу сафарги мақоламиз қаҳрамони ҳам рамазоннинг файзли кунларида умид билан мактуб йўллаган. Дард кутилмаганда келади ва уни енгишга баъзан бир кишининг кучи етмайди. Улуғ кунларда закотни кимга беришни билмай турган, эзгу ишларни мақсад қилган қўли очиқ инсонларни бугун хайрияга чорлаб қоламиз.
«Ассалому алайкум «Xabar.uz»нинг холис ва фидойи ижодкорлари. Мен, Нарзулло Обидов, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшайман, ёшим 38 да. Сизларга мурожаат қилишимдан мақсад менда 1993 йилдан буён ревматоид полиартрит (бўғинлар шикастланиши) бўлганлиги сабабли йиллар давомида катта бўғинларда емирилиш кучайиб, уларнинг ўрнига сунъий бўғин — эндопротезга муҳтожликни келтириб чиқарди. 2012 йилдан буён оёқ бўғинларимда бир нечта жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бу операцияларга жуда катта маблағлар сарф қилинди. Ҳозирга келиб шифокорлар ўнг тиззамда кучли емирилиш бўлганлиги учун эндопротез қўйишни тавсия қилишаяпти. Ушбу жарроҳлик амалиётини ўтказиш ва «Endomedikal plus» МЧЖдан эндопртезни сотиб олишим учун катта маблағ зарур.
Мен 2001 йилдан 2007 йилгача Тошкент Ислом Университетида бакалавр ва магистр босқичларини тамомлаганман. Битирганимдан кейин бир неча йил Себзордаги араб тилига ихтисослашган 22-мактабда ва яна бир НТМда араб тилидан дарс бердим. Охирги ишлаган йилларимда кўп марта жарроҳлик амалиётлари ўтказдим. Таёқда юришга зарурат туғилиб, дарс беришда жисмоний қийинчилик туғилди. Қолаверса, Тошкентда ижарада яшаётганлигим сабабли, моддий муаммоларнинг кўплиги туфайли 2006 йилда Янгиерга кўчиб келдим.
Сизларнинг ижтимоий тармоқларда ёритаётган янгиликларингиз, хабарларингиз ва ҳар хил соҳада ёрдам сўраган одамларга беминнат бераётган ёрдамларингизни мунтазам равишда кузатиб бораман. Бу фидойиларча фаолиятингизни жамиятга, давлатга ва динимизга холис хизмат деб баҳолайман. Сизларга хат ёзишимга ҳам айнан шу нарса сабаб бўлди.
Ҳурматли «Xabar.uz» ижодкорлари — менга жарроҳлик амалиётини ўтказиб, соғлиғимни тиклашим учун зарур бўлган маблағни тўплашимда ёрдам беришингизни сўрайман!».
Нарзулло Обидовнинг телефон рақамлари: +99894 169 49 09, +99899 477 61 09.
Нарзулло Обидов номига очилган пластик карта:
Халқаро ўтказмалар учун:
Эҳсонларингизни Аллоҳ қабул қилсин ва топганингизга барака ёғдирсин!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter