Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинани яна бир «даҳшат» кутаётгани башорат қилинди

Украинани яна бир «даҳшат» кутаётгани башорат қилинди

Украинани «даҳшатли қиш» кутмоқда. Мамлакат учун воқеаларнинг бундай ривожланишини НАТО бош котиби Йенс Столтенберг башорат қилди.

Унинг маълум қилишича, блокка аъзо давлатлар Украинага қишдан омон чиқиши учун янги ёрдам ажратиш ниятида. У, шунингдек, НАТО эшиклари Украина учун очиқлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес Киевдан қиш ойларида ҳарбий ҳужумларини кучайтиришни сўраган эди. Вазир Украина «босим кўрсатишда давом этиши, ҳужумни сақлаб туриши» кераклигини айтиб,  Ғарб давлатлари Украина армиясига 300 мингдан ортиқ техника жўнатганини эслатганди.

Аввалроқ Россия армияси Украинага 4700 дан ортиқ ракета учиргани, юзлаб ракеталар турар-жой бинолари, корхоналар, электр станцияларига келиб тушаётгани айтилганди.

Натижада мамлакатда 20 миллиондан ортиқ одам электр энергиясидан маҳрум бўлди. Энергетика секторига ракета ҳужуми туфайли иккита АЭСдаги реакторлар ҳам ёпилган. Бу эса Украинада қишнинг совуқ кунларида жиддий иссиқлик танқислигини юзага келтириши айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг