Украинага F-16 самолётлари қачон етказиб берилиши маълум қилинди
Қўшма Штатлар Амстердам томонидан Киевга Америкада ишлаб чиқарилган F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришни маъқуллади.
Дания ва Нидерландия биринчи самолётни бир йилдан кечиктирмай етказиб беради. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бу ҳақда икки давлатни мактуб орқали хабардор қилган.
Айни дамда Дания ва Нидерландияда украиналик учувчилар Ф-16 самолиётини бошқариш учун ўқитилмоқда. Уларни малакасини ошириш учун 1 йил вақт керак.
«F-16 мураккаб тизим бўлиб, уларни рус босқинчиларига қарши қўллаш учун етарли даражада яхши учишни ўрганиш учун вақт керак бўлади», – деган Нидерландия қироллик армияси қўмондони.
Голландия ташқи ишлар вазири ўзининг Twitter саҳифасида «Энди биз бу мавзуни европалик ҳамкорларимиз билан муҳокама қиламиз», дея твит қолдирган.
Маълумот учун, Украина Нидерландия ва бошқа давлатлардан бир неча ойлардан бери Россияга қарши уруш учун F-16 қирувчи самолётларини беришни сўраб келади. Нидерландия ва бир қатор Европа давлатлари бунга рози бўлишган эди. Бироқ улар АҚШнинг рухсатисиз самолётларни Украинага бера олишмасди. Сабаби, F-16 самолётлар Америкада ишлаб чиқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter