Украинада Россия ўққа тутмаган битта вилоят қолди

Украинада Россия ҳужумига учрамаган ягона вилоят қолди, бу ҳақда Украина ички ишлар вазирининг ўринбосари Евгений Енин телемарафонда маълум қилди.
«Худога шукрки, битта бўлса-да, ўққа тутилмаган вилоятимиз — Черновци бор», — деди Енин.
Украина жануби-ғарбида жойлашган Черновци вилояти Руминия билан чегарадош. Фронтдан олислиги — у хавфдан тўлиқ холи дегани эмас, илгари Украинанинг қолган ғарбий вилоятларига (айримларига бир неча марталаб) Россия ракеталарда зарба берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter