Украина Россияни FIFA ва UEFA’дан чиқариб юборишни талаб қилмоқда
Украина футбол ассоциацияси раҳбари Андрей Павелко Россия футбол иттифоқини (РФC) Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) ва Халқаро футбол федерацияси (FIFA)дан чиқариб юборишни талаб қилди.
Бунга РФ Бош вазирининг спорт масалалари бўйича ўринбосари Дмитрий Чернишенконинг Россия футбол иттифоқи мусобақаларига янги ҳудудлардан клубларни киритиш тўғрисидаги баёноти сабаб бўлган.
Андрей Павелконинг билдиришича, Украина футбол ассоциацияси FIFA ва UEFA’га Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар қўллаш талаби билан мурожаат юборади. Украина томонига кўра, Россия бу ташкилотлар низомларини қўпол равишда бузмоқчи.
Аввалроқ Чернишенко Россиянинг янги ҳудудларини футбол бўйича мунтазам миллий чемпионатларга қўшиш жараёни ҳақида гапирганди. Агар бу рщй берса, турнирларда Луганск ва Донецк халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятлари футбол жамоалари ҳам иштирок этиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 октябр куни Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларини Россия таркибига қўшиш тўғрисидаги федерал конституциявий қонунларни имзолаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter