Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинадаги элчихона ўзбекистонликларни мамлакатни тарк этишга чақирмоқда

Украинадаги элчихона ўзбекистонликларни мамлакатни тарк этишга чақирмоқда

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзбекистонликларни ушбу мамлакатни тарк этишга чақирди.

«Украина шаҳарларига ракета ҳужумларининг кучайиши ортидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Украинага келиш ва ушбу давлатда бўлиш юзасидан қилган мурожаатларига жавобан, элчихона яна бир бор ватандошларимизни, зиддият ўз изига тушгунига қадар, Украинага саёҳат қилишдан чекланишга чақиради.

Бундан ташқари, фронтдаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда бутун Украина бўйлаб ракета ва артиллерия зарбаларининг давом этиши эҳтимоли юқорилигидан келиб чиқиб, ватандошларимиздан шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу мамлакатни тарк этишларини сўраймиз», – дейилади Элчихона хабарида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг