Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Москвадаги элчихонасини эвакуация қилишни бошлади

Украина Москвадаги элчихонасини эвакуация қилишни бошлади

Фото: «VisualRian»

Украина ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги ўз элчихонасини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

«Украина ТИВ Украинанинг Россия Федерациясидаги муваққат ишлар вакили Василий Покотилони маслаҳатлашув учун Киевга чақириб олди ва Москвадаги Украина элчихонасини эвакуация қилишга киришди», — дейилади хабарда. Маълум қилинишича, Россиядаги украин консуллик муассасалари одатий тартибда ишлашда давом этади.

Украина ТИВ аниқлик киритишича, халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ тарзда РФ билан «дипломатик муносабатларни узиш процедурасига киришилган». Россия билан дипломатик муносабатлар узилгани ҳақида аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский баёнот берганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 февраль санасида Россиянинг Киевдаги элчихонаси байроғи туширилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг