Украина атрофидаги вазият: ЕИ саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлади, Россия ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр
Кеча хабар берганимиздек, Европа иттифоқи Россияга қарши, жумладан, нефт нархлари «потологи»ни ўз ичига олган санкцияларнинг саккизинчи пакетини тасдиқлади. Шунингдек, Россияга кўмир, қуроллар учун электрон қисмлар, авиация ва кимёвий моддалар учун техник ускуналарни экспорт қилиш тақиқланди.
- Европа иттифоқининг Россияга қарши санкциялари Запорожье ва Херсон вилоятларига ҳам татбиқ этилади.
- РФ Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Россия низони тинчлик йўли билан ҳал этиш тарафдори эканини маълум қилиб, Украина парламентини музокаралар столига таклиф этди.
- Россия Украинадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёр, бироқ Россия шартлари асосида, деди Матвиенко.
- Украина мудофаа вазири Алексей Резников НАТО ва ЕИнинг деярли барча мамлакатлари украин ҳарбийларини ўқитиш дастурларига қўшилганини маълум қилди.
- Ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар давом этаркан, Украина НАТОга қабул қилинмайди, деди Европа иттифоқи ички бозори бўйича еврокомиссари Тьерри Бретон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter