Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис пандемия қачон тугашини маълум қилди

Мутахассис пандемия қачон тугашини маълум қилди

Фото: «Google.com»

Бутун пандемия давомида ўз-ўзини изоляция қилиш тартибига қатъий амал қилган одамлар COVID-19 билан касалланиш эҳтимоли юқори бўлган хавфли гуруҳга тушиб қолишади. Бу ҳақда Пастер номли микробиология ва эпидемиология илмий-тадқиқот институти директори Арег Тотолян маълум қилди.

Коронавируснинг иккинчи тўлқини кузнинг ўрталарида юз бериши кутиляпти. Бу шаҳарларда аҳоли зичлиги ортиши билан боғлиқ. Таътиллар мавсуми тугаб, ҳамма ишхона ва ўқув муассасаларига қайтишади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, пандемия давомида атрофдагилар билан алоқада бўлмаган кишиларда коронавирус инфекциясига қарши пассив иммунитет ҳосил бўлмайди. Шу боис уларда вирусни юқтириш хавфи ортади, касаллик эса оғирроқ кечиши мумкин.

Арег Тотолян иккинчи тўлқин биринчисига қараганда анча заифроқ бўлишига ишонади. Унинг таъкидлашича, жамият жамоавий иммунитет ҳосил қилгандагина пандемия тугайди. Бунинг учун оммавий вакцинация қилдириш ёки аҳолининг аксар қисми вирусга чалинишини кутиш керак.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг