Учувчи хотини билан жанжаллашиб қолди ва самолётни у турган уй устига ҳайдади (видео)
Габорон (Ботсвана, Жанубий Африка) фуқароси хотини билан жанжаллашиб қолганидан сўнг хусусий самолётни олиб қочди ва у билан тўғри уй устига қулади.
«The Citizen» портали хабарига кўра, уларнинг бўлажак фарзанди шарафига уюштирилган кечада жанжал келиб чиққан.
Гувоҳларнинг айтишича, эр хотинини урган. Сўнг, ундан байрамни тарк этишларини сўрашган. Шундан кейин у самолётни олиб қочиб, дўстига қўнғироқ қилган ва хотини уйнинг айнан қаерида эканини суриштирган. Самолёт уй устига қулашигача кеча меҳмонларини эвакуация қилишга улгуришган.
Ҳодисада фақат учувчининг ўзи ҳалок бўлган. Шунингдек, уй ва бир нечта машина ёниб кетган.
A pilot reportedly committed suicide in Botswana yesterday. VIDEO 1 pic.twitter.com/ZjTMKtytvS
— Yusuf Abramjee (@Abramjee) 24 марта 2019 г.
Botswana plane crash: The aftermath - VIDEO 2 pic.twitter.com/78g0iv3sSe
— Yusuf Abramjee (@Abramjee) 24 марта 2019 г.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter