Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч нафар дзюдочимиз финалга чиқди. Бу яна учта медал нақд дегани

Уч нафар дзюдочимиз финалга чиқди. Бу яна учта медал нақд дегани

Паралимпия ўйинларида дзюдо беллашувларида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этишмоқда.

-73кг вазнда Феруз Саидов Литва ва Россия вакилларини, -81 кгда Довурхон Кароматов кубалик ва мексикалик рақибларини мағлуб этиб, финалга йўл олишди.

Шунингдек, аёллар ўртасида -57кг вазин тоифасида Парвина Самандарова Япония ва Бразилия вакилларидан устун келди ва энди у ҳам олтин медаль учун татамига чиқади.

-63кг вазнда Нафиса Шерипбоева эса чоракфиналда россиялик рақибини мағлуб этиб, яримфиналда украиналик спортчига ютқазиб қўйди. Нафиса бронза учун курашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг