Ucell замонавий девайсларни жозибали нархларда таклиф этмоқда
Ucell йилдан-йилга абонентлар учун янада қулай операторга айланиб бормоқда. Компания бир жойнинг ўзида оптимал тариф-режали сим-картадан тортиб телефон ва фойдали гаджетларгача бўлган тўлиқ хизматлар тўпламини кўрсатишга интилади.
Бугун Ucell 400дан ортиқ ўз ва ҳамкорларининг сотув офисларида девайс ва гаджетларнинг кенг ассортиментини таклиф этади. Таклиф қилинаётган қурилмалар рўйхати бугунги кунда рўйхатдан ўтган IMEIга эга ҳамда муддатли тўловга дастлабки тўловсиз энг жозибали нархлардаги Honor, Vivo, XIaomi Redmi, Tecno POP5, Tecno Spark ва Huawei смартфонларининг 21та моделини ўз ичига олади.
Huawei Nova Y70 эксклюзив модели алоҳида эътиборга сазовор. Ушбу телефон модели ушбу мақола чоп этилиш вақтида Ўзбекистонда фақатгина Ucell офисларида сотилади. Смартфонни кредитга харид қилиш мумкин.
Моделнинг муҳим афзалликлари – аккумуляторнинг 6000 mAга тенг катта сиғими, Huawei SuperCharge 22,5 тезкор қувватлантириш мосламаси ва 48 мегапикселли кучли фронтал камера.
Стандарт нархи 2 530 000 сўм, аммо Ucell Huawei Nova Y70 девайсини сотишда махсус акция ўтказади. Агар сиз Ucell сим-картали телефон харид қилсангиз, Соф 40 тариф режасида ярим йиллик алоқа учун тўлов амалга оширилганда (240 000 сўм) телефон нархи 1 890 000 сўмгача пасаяди.
Агар сиз аллақачон Соф 40, Соф 50, Соф 70 ва Соф 100 тариф режаларига уланган Ucell абоненти бўлсангиз, ярим йилга 200 GB учун интернет пакет харид қилишингиз кифоя (240 000 сўм) ва бу ҳолда ҳам сиз телефонни 1 890 000 сўм нархида харид қилишингиз мумкин.
Шу тариқа, атиги 2 130 000 сўм эвазига сиз ҳам смартфон, ҳам ярим йиллик алоқа хизматларига эга бўласиз.
Бир қатор моделлардаги телефонни харид қилишда абонентлар фойдали гаджетларни совға сифатида олишлари мумкин: бу Mi Smart Band 6 фитнес-браслети ёки Xiaomi Redmi Buds симсиз наушниклари.
Албатта, сиз девайсни ер шарининг исталган нуқтасидан харид қилишингиз мумкин. Лекин нима учун Ucellдан смартфон харид қилиш қулайроқ?
Ҳамма ҳам Ucell каби ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида ишламайди. Бу эса ўз-ўзидан бозордаги жозибадор расмий нархни англатади.
Ucellда харид қилинган барча моделларга бир йиллик кафолат берилади.
Телефонни муддатли тўлов асосида сотиш бўйича қулай шартлар, сезиларли яхши чегирмалар ва Ucell абонентлари учун манфаатлар.
Моделлар қатори доимий равишда янгиланиб боради: cентябрнинг ўзида Ucell сотув офислари пештахталарида Samsung ва IPhoneфлагманлари пайдо бўлади.
Бугун Ucell абонентга янада яқинроқ бўлиш учун тармоқни ривожлантиришга оид катта дастурни амалга оширмоқда. Яқин ойларда офислар сони 450тадан ошади. Кейинги йил ривожланиш давом этади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter