Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell хайрли ташаббусни давом эттирди

Ucell хайрли ташаббусни давом эттирди

COSCOM МЧЖ компанияси (Ucell савдо белгиси) ҳар доим экологик акциялар тарафдори бўлиб келган. Бундай акциялар шу йилнинг баҳорида ҳам давом эттирилди. Компания ходимлари Тошкент, Навоий ва Қаршида дарахт ва кўчатлар экиш бўйича тўртта акцияда қатнашди.

Ҳар қандай вазиятга қарамай, баҳор доим дарахт экиш учун анъанавий вақт бўлган. Карантин эълон қилинса-да, дала ва ҳовли эгалари ён атрофда дарахт ва гуллар экиб, боғбончиликни давом эттирмоқдалар.

Хабарингиз бор, 14 март куни, яъни карантин эълон қилингунга қадар, Ucell пойтахтда 132 туп настарин кўчатини экканди.

Карантин чоралари туфайли компания вақтинча кенг кўламли экологик тадбирларни вақтинча тўхтатди. Аммо у шаҳар аҳолисига дарахт совға қилиш ғоясидан воз кечмади. Ушбу мақсадлар учун илгари Ucell компанияси томонидан сотиб олинган 193 туп настарин кўчатлари Тошкент шаҳрининг бош агрономи Хушнуд Ёқубовга топширилди.

Мирзо Улуғбек тумани ободонлаштириш бўлими ходимлари ўз ишларини аъло даражада бажаришди ва бутун Амир Темур 1-тор кўчаси бўйлаб настаринлар экилди.

Навоийда вилоят филиали ходимлари ҳамкасбларидан ўрнак олиб, офис атрофида Тошкентдан юборилган 25 туп настарин экдилар.

Алишер Гаппаров, «Ucell-Навоий» минтақавий бўлими директори в.б.:

— Ходимларни иложи борича ҳимоя қилиш учун биз кўп одам жалб қилмасдан, маъмурий бошқарма мутахассиси билан биргаликда кўчатларни экдик. Агрономлар томонидан айтиб ўтилган тавсияларга амал қилдик. Барча кўчатлар илдиз отиб ва тез орада гуллайди деб умид қиламиз.

Яқинда эса «Ucell-Қарши» вилоят бошқармаси ходимлари Қарши шаҳар ҳокимлигининг ободонлаштириш бўлимига 80 та кўчат: 40 туп ҳинд настарини ва 40 туп испан бурчоқдошлар топширдилар.

Ободонлаштириш бошқармаси билан келишиб, Шараф қўрғонининг ёнида дарахтлар экишга қарор қилинди, бу ерда бугун хиёбон ва сайил боғи қурилмоқда.

Малик Юсупов, «Ucell-Қарши» минтақавий бўлим директори в.б.:

— Қашқадарё вилояти иқлими кескин континентал. Ёзда ҳаво ҳарорати +60˚C га етиши мумкин, қишда эса қуруқ совуқ шамол эсади. Бундай шароитга ҳамма ўсимликлар ҳам бардош бера олмайди. Биз шаҳар агрономларининг тавсиялари асосида буталарни танладик. Эрталаб мен билан бирга икки нафар офис ходими келиб, майдончада ишчиларга ёрдам бердик. Жой жуда яхши, тез орада бу ерда чиройли хиёбон ва боғ пайдо бўлади.

Гуллар билан дарахтлар Қарши ва Навоий шаҳри аҳолиси ва меҳмонларини қувонтиради, деган умиддамиз.

Акциялар минтақаларда кам сонли иштирокчилар ва карантин вақтининг талабларини инобатга олган ҳолда ташкил этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг