Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell. Халқаро даражадаги меҳнат хавфсизлиги яна бир бор тасдиқланди

Ucell. Халқаро даражадаги меҳнат хавфсизлиги яна бир бор тасдиқланди

Фото: «Ucell»

Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш тизимини доимий равишда такомиллаштириш, халқаро ва миллий стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек, бизнес жараёнларини такомиллаштириш «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) фаолиятининг устувор йўналишларидан бири.

OHSAS ёки Occupational Health & Safety Management Systems – соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизими.

Жорий йилнинг 6-8 июл кунлари Ucell Швейцариянинг SGS Tashkent (Société Générale de Surveillance) компанияси томонидан OHSAS 18001:2007 халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги бўйича иккинчи назорат аудити ўтказди. Назорат аудити натижаларига кўра хавфсизлик тизимида носозликлар аниқланмади, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати кейинги йилгача узайтирилди.

Бу сафар текширув Бош офиснинг ишлаб чиқариш майдонлари ва «Ucell-Навоий», «Ucell-Термиз» ва «Ucell-Қарши» бўлимларини жалб этди.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият муносабати билан аудит ҳозирги шароитга максимал даражада мослаштирилди ва санитария меъёрларига мувофиқ равишда ташкил этилди.

Очиқ йиғилишда фақат аудиторлик текширувида бевосита иштирок этадиган бўлим раҳбарлари қатнашдилар.

Шавкат Ражабалиев, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича этакчи муҳандис:

– Ушбу аудитни ўтказиш ходимларнинг меҳнатни муҳофазаси борасида ваколатларини ошириш, шунингдек соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш ва хавфсизликни таъминлаш учун муҳимдир. Хавфсизлик стандартлари ва меҳнат шароитларига риоя қилиш истаги бизни диққатимизни хавфли ҳолатларни ўз вақтида аниқлашга, ходимларнинг ҳаёти билан боғлиқ носозликларни бартараф этишга ёрдам беради. Шунинг учун OHSAS 18001:2007 сертификатига эга бўлиш ҳар бир ташкилот учун ғурурдир.

Маълумот учун: «COSCOM» МЧЖ ( Ucell савдо маркаси) соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизимини ишлаб чиқган, жорий этган ва сертификатлаштирган ҳамда OHSAS 18001:2007 халқаро сертификатига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация секторидаги ҳозирча биринчи ва ягона корхона.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг