Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell. Техник бўлимнинг кўринмас қаҳрамонлари

Ucell. Техник бўлимнинг кўринмас қаҳрамонлари

Фото: Ucell

Улар энг хавфли чўққиларни забт этадилар, ҳар қандай об-ҳаво шароитларини енгиб ўтадилар, алоқа ўрнатадилар ва дунё тармоқларини улай оладилар. Фантастика филмларидаги супер қаҳрамонлар дейсизми?

Йўқ, сўз Ucell уяли алоқа компаниясининг муҳандислари ҳақида.

Қизил ва оқ рангли миноралар шаҳар ва қишлоқ ландшафтининг ажралмас бир қисмига айланиб қолган.

Кўпчилик учун бу фақат антенналар.

Ҳар қандай уяли алоқа компанияси учун ана шу «антенналар»: сиз билан бизнинг барқарор ва узлуксиз алоқамиз кафолати. Шунинг учун техник бўлимнинг иши стратегик аҳамиятга эга.

Ҳар куни CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) бутун мамлакат бўйлаб абонентлардан қўнғироқлар қабул қилади. Минтақавий раҳбарлар ва муҳандислар вазиятни ўрганиш, мавжуд база станциясини оптималлаштириш ёки янгисини ўрнатиш имкониятлари кўриб чиқиш учун жойларига борадилар.

Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмайди ва ўз ечимини топади. Бугунги кунда карантин ва ҳаракатни чеклаш шароитида бундай учрашувлар, айниқса қийин, аммо техник бўлим ходимлари фаолиятни давом этиб, алоқалар ҳар доим бўлиши учун ҳаракатдалар.

Энг яхши алоқа сифати учун

Йил бошидан бери Ucell уяли алоқа оператори мутахассислари тармоқ қопламини ва тақдим этилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди.

Ушбу ишлар оддий фойдаланувчи учун ҳам сезиларли. Аниқлик киритиш учун учун баъзи статистик маълумотларни келтирамиз.

Республика бўйлаб 185та янги замонавий замонавий база стациялари фойдаланишга топширилди:

154 – LTE симсиз кенг қопламли алоқа станциялари;

22 – янги GSM уяли алоқа станциялари;

6 – 3G уяли алоқа станциялари;

3 – янги 5G авлод мобил алоқа станциялари мақсадли синовлар ўтказиш учун.

Йил бошидан буён мамлакатда компаниянинг 200 дан ортиқ алоқа воситалари деярли тўлиқ модернизация қилинди. Мавжуд 75 та 3G станцияси ва 200 дан ортиқ LTE таянч станцияларининг сиғими кенгайтирилди. Радио тармоқ оптималлаштирилди.

287та радиотўлқинли алоқа линияларида транспорт каналлар сиғими оширилди. Радиотўлқинли алоқа линиялари, оптик толали билан бир қаторда, 2G, 3G, 4G ва 5G стандартидаги асосий станцияларидан катта ҳажмдаги маълумотлар узатилишини таъминлайди. Радиотўлқинли линиялари асосан транспорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган чекка жойларда ёки оптик толали алоқа линияларни қуриш қийин бўлган жойларда қўлланилади. 

Бундан ташқари 2020 - 2022 йилларда тармоқни ривожлантириш ва такомиллаштириш режалари ишлаб чиқилди.

Карантин пайтида нима ўзгарди?

Карантинда техник хизмат кўрсатиш ва аварияларни бартараф этиш бўйича ишлар кучайтирилди, бир-бири билан бевосита алоқада бўлмайдиган мустақил тезкор гуруҳлар тузилди. Барча жамоалар транспорт воситалари, керакли миқдордаги материаллар ва эҳтиёт қисмлар билан таъминланган. Ушбу бўлиниш ишларнинг самарадорлиги ва ҳажмини сақлаб қолган ҳолда, ходимларнинг ўзаро алоқаларини камайтиришга имкон беради.

Техник ходимларнинг аксарияти узоқдан ишлашга ўтказилди, шунинг учун иш режасига баъзи бир ўзгаришлар киритилди.

Бугун барчамиз учун алоқа тармоғи – бу яқинлар билан мулоқот қилишнинг, мамлакат ва дунёдаги энг сўнгги воқеалардан хабардор бўлишнинг ягона йўли. Бутун мамлакат бўйлаб минглаб офис ишчилари масофавий иш тарзига, талаба ва ўқувчилар масофавий ўқишга ўтказилди. Буларнинг барчаси интернет-трафик ҳажмига таъсир кўрсатди. Юклама ошгани сабабли тармоқнинг сифат кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилди, компания абонентларининг сўровларига тезкорлик билан жавоб бериш чоралари кўрилди.

Компания учун бу карантиндаги биринчи тажриба. Ҳаракатланиш муҳим аҳамиятга эга бўлган департмент учун бу дадил ва жиддий синовдир. Биз сизга техник бўлимнинг осон бўлмаган ишини тасвирлашга ҳаракат қилдик.

Ҳар куни Ucell мутахассислари жамоаси инновацион технологияларни мамлакатимизнинг ҳар бир бурчагига етказиш учун ишлайди. Ucell ҳаётнинг энг яхши сифати ҳамма учун фойдали ва ҳар ерда мавжуд бўлишига интилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг