Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell Наврўзга 132 туп настарин кўчатини экди (фото)

Ucell Наврўзга 132 туп настарин кўчатини экди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 14 март куни Наврўз байрами олди уюштирилган умумхалқ ҳашарида CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) 132 настарин кўчатларини экди.

Настарин боғи Амир Темур 1-тор кўчаси, «Ucell-Plaza» бош офисининг орқа томонида барпо этилди.

Ўтган йили волонтёрлар ёрдами билан Ucell уч марта дарахт экиш акциясини ўтказганди.

2019 йил август ойида умумхалқ ҳашар куни ходимлар «Яшил шаҳар» дарахтларини экиш бўйича биринчи кўнгилли оммавий акцияда иштирок этган ва 105 дона кўчатни экиш жараёнида қатнашган бўлсалар, ноябр ойида «Ucellдан 40 чинор» мустақил акцияси ташкил этилди. Шу муносабатда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ёнида чинорлар ҳиёбони пайдо бўлди. Декабр ойида Сергели туманида ходимлар Викториянинг 100та павлонияси ва Ucellнинг 45та чиноридан иборат кичик боғ яратишда ёрдам бердилар.

2020 йилнинг Наврўзини Ucell баҳорнинг рамзи ҳисобланмиш нафис настарин кўчатларини экиш билан кутиб олмоқда. Ободонлаштириш ишларига ходимнинг оила аъзолари ҳам қўшилди.

Тошкент ободонлаштириш бош бошқармаси мутахассис-агрономлари дарахтни экиш қоидалари бўйича тушунча бериб ўтдилар. Кўчатлар экилган жой суғориш тизими билан жиҳозланган ва яхши тупроққа эга. Яшил ўсимликларни кейинги парваришини ҳам бошқарув ўз зиммасига олди.

Владимир Кравченко, CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) бош директори в.б.:

Биз боболаримиздан қолган дарахтлар соясида ўсганмиз. Инсондан кейин яхши ишлар қолиши керак. Ucell экологик акцияларининг мақсади — гўзал шаҳримизнинг хиёбонлари ва боғларини сақлашга ҳисса қўшиш. Бугун кўчат – эртага катта сояли дарахт. Настарин боғи пойтахтимизни янада кўркам қилади ва кўп йиллар давомида шаҳар аҳолисини хурсанд қилиб келади деган умиддамиз. Бу — 2020 йилга режалаштирилган қатор экологик тадбирлардан биринчиси.

Гулшан Акобирова, CОSCОМ МЧЖнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими мутахассиси:

Дарахт экишда қатнашган бола табиатни тушунишни ва ҳис қилишни, барча тирик мавжудотларни ҳурмат қилишни ва қадрлашни ўрганади. Экологик акциялар оила билан фаол дам олиш, шаҳарни янада обод ва гўзал қилиш учун имконият, бизнинг вазиятимизда эса жамоавий руҳни кўтариш учун ҳам ажойиб усул.

Иштирокчиларда ишчанлик руҳини кучайтириш учун иссиқ ичимликлар ва ширинликлар билан кичик нонушта ташкил этилди.

Шанбанинг қуёшли куни ижобий ҳис-туйғуларга тўлди. Шаҳар ҳақиқатан ҳам сайёрамиздаги энг қадимги байрамларидан бири – Наврўз арафасида янада гўзаллашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг