Ucell компаниясида техник носозлик юзага келди, алоқа қисқа муддатда тўлиқ тикланади
Ижтимоий тармоқларда Ucell компаниясининг мобил алоқаси ва интернети узилгани, фақат SMS хизмати ишлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
«Xabar.uz» сайти вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида компания матбуот хизмати раҳбари Бахтиёр Насимов билан боғланди.
«Аввало, ҳурматли Ucell абонентларидан техник носозлик билан боғлиқ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Aлоқа қисқа муддатда тўлиқ тикланади», дея ҳолатни изоҳлади компания матбуот хизмати раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter