Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell компанияси мобил алоқанинг нозик сирларини очди

Ucell компанияси мобил алоқанинг нозик сирларини очди

Фото: Компания матбуот хизмати

Ҳар куни юзлаб миллион одамлар мобил алоқадан фойдаланади, аммо улардан саноқлиси алоқа қандай таъминланиши ҳақида ўйлаб кўради. Камдан-кам мижоз бу жараён қанчалик мушкул эканлигини билади. Ucell компанияси асосий (база) станцияси ўрнатилиши ва ишлашининг барча нозик жиҳатлари ҳақида айтиб беришга қарор қилди.

Қисқа маълумот

Асосий станция мобил тармоқнинг энг муҳим қисмидир. У радио сигнални қабул қилиб, бир абонентдан иккинчисига узатувчи радио ускуналари мажмуасидир.

Кўпчилик янги станцияни ишга тушириш уч босқичидан: «қурилмани олдик — ўрнатдик — ишга туширдик»дан иборат деб ўйлайди. Бироқ, вазият бу каби оддий эмас. База станциясини, ўзгача айтганда, сайт (база станцияси)ни ўрнатишда антенналарнинг жойлашиши ва баландлигини танлашдан бошлаб, то кўплаб инспекциялар томонидан рухсат олиш каби омиллар ҳисобга олинади. Шу сабабли битта лойиҳани амалга ошириш учун юзлаб ходимларнинг, ўртача ҳисобда ўн икки ойлик меҳнати талаб этилади.

Келинг, биргаликда асосий станцияси қандай қурилишини ўрганиб чиқамиз.

Фото: Компания матбуот хизмати

Муаммолар содир бўлиши мумкин жойлар

Ҳикоя сайтларни қидириш босқичидан бошланади. Муаммоли жойлар таҳлил қилиниб, маълумот тўпланади. Техник гуруҳ бир йил давомида нечта база станцияси ва улар қаерда ишга туширилиши ҳақида белгиланган режани ишлаб чиқади.

Эмил Куртназаров, «Ucell-Самарқанд» минтақавий бўлимининг бош муҳандиси:

— Яқиндан бошлаб мижозлар билан бевосита ишлашни бошладик, хусусан, мурожаат сабабларини аниқлаш учун тўғридан-тўғри учрашувлар ўтказяпмиз. Асосан, шикоятлар деярли мобил алоқа мавжуд бўлмаган ҳудудларда яшайдиган абонентлардан келиб тушади. Биз ушбу йўналишларни қамров тармоғимизни кенгайтириш режаларига қўшамиз. Жорий йилнинг октябр ойида 4G тармоғининг қамрови анча кенгайди: 32 янги асосий станция ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Фото: Компания матбуот хизмати

Лойиҳани ишлаб чиқиш

Тахминий жойлашув аниқлангандан сўнг, техник гуруҳ у ерга йўл олади. География, иқлим шароити, аҳоли турар жойларидан узоқлиги, сейсмик ва минтақанинг бошқа муҳим жиҳатлари батафсил ўрганиб чиқилади. Муҳокама учун лойиҳа тақдимоти тайёрланади. Лойиҳа фақатгина кенгашнинг барча аъзолари томонидан маъқулланганидан сўнг Site Acquisition Group (сайтни сотиб олиш гуруҳи)га ўтади.

Элбек Аҳмедбеков, объектларни легаллаштириш гуруҳи мутахассиси:

— Замонавий база станциялари анча ихчамдир. Катта шаҳарларда, улар ҳатто антенна устунларига, биноларнинг томларига ўрнатилиши мумкин. Бироқ, шаҳарлар ташқарисида индивидуал база станциялар қатори биринчи ўринга чиқади. Уларнинг қамров доирасини ошириш учун баланд устунлар қурилади. Бундай режаларни амалга ошириш жараёнида муҳандислик қийинчиликлари бошланади.

Фото: Компания матбуот хизмати

Site Acquisition Group ким?

Site Acquisition Group гуруҳи (қисқачаси SAG)сайтларни сотиб олиш ва лойиҳалаш билан шуғулланади. Уларга бўлажак база станцияси жойлашуви тўғрисида маълумот берилади. Гуруҳнинг асосий вазифаси сайтга мос майдонни аниқлаш. Одатда ер майдони бир неча йилга ижарага олинади. SAG ижарачилар билан музокаралар олиб боради, мулк ҳуқуқини тасдиқлайди ва ерга эгалик қилиш билан боғлиқ барча масалаларни назорат қилади. Кейинги босқич учун жойнинг панорамали расмларини тайёрлайди.

Network Plan

Network Plan келажакдаги станциянинг асоси ёки қалинлиги 10 см бўлган ҳужжатлар папкаси. Режа антенна мажмуаси тузилишининг кўплаб параметрларини: унинг объектдаги жойлашиши, умумий ўлчамлари, айланиш нуқталарининг жойлашиши, қуввати ва ҳоказо, жиҳозларнинг бўёғига қадар батафсил маълумотни топишингиз мумкин.

Антенналар электромагнит нурланиш манбаи бўлганлиги сабабли улар учун бир қатор қурилиш ва хавфсизлик қоидалари мавжуд. Шу сабаб папкага қуйидаги ҳужжатлар ҳам бириктирилади:

  • Станциянинг хавфсизлиги тўғрисида санитария-эпидемиология хулосаси;
  • Ўзгеокадастр хулосаси;
  • «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси билан баландликларни мувофиқлаштириш;
  • Станция қурилиши учун Электромагнит мослашув марказининг рухсатномаси.
Фото: Компания матбуот хизмати

Ўрнатиш

Мана энди энг қизиқарли сониялар бошланади. Ишчилар пойдеворни тўлдирадилар. Хавфсизлик ва ишончлилик нафақат ўрнатиш пайтида, балки кейинги хизмат кўрсатиш вақтида ҳам энг асосий омиллар қаторида. Ушбу босқичда кўп нарса дизайнерлар, монтажчилар ва қурувчиларнинг маҳоратига боғлиқ.

Дмитрий Габдурахманов, тармоқни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи мутахассиси:

– Қурилиш тугаллангач, станцияда уч ой давомида синов ишлари олиб борилади. Шу вақт ичида биз барча жиҳозларни тўлиқ синовдан ўтказишимиз керак. Частоталар, қувват ва бошқа шу каби ўлчамларни синаш ва созлаш амалга оширилади. База станцияси компания тармоғига бирлаштирилади. Қабул қилиш жараёнидан ўтади.

Фото: Компания матбуот хизмати

Баъзида маҳаллий аҳолининг тушунмовчилигига дуч келамиз. Одамлар нурланишдан қўрқади. Шуни айтиш керакки, нурланиш ҳар қандай ускунадан тарқайди, шу жумладан уяли телефонлардан ҳам. Бугунги кунда одамлар деярли улар билан бир зумга ҳам ажралмайдилар. Белгиланган санитария меъёрларига кўра, таянч станция давлат санитария хавфсизлиги стандартларига жавоб бериши керак. Ўзбекистонда санитария-эпидемиология хизмати стандартлари дунёдаги энг қатъий стандартлардан бири ҳисобланади. Масалан, Россияда электромагнит нурланиш даражаси бўйича санитария меъёрлари бизнинг мамлакатимизга қараганда тўрт баравар юқори. Шундай экан, қурилган станция аҳоли учун хавсиз ишлашига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Ишга тушириш

Барча қабул ва синовлардан сўнг, актлар имзоланиб, ниҳоят уяли алоқа база станцияси фойдаланишга топширилади. Асосий станция телефонингизда яқинларингизнинг овозини эшитишингиз, телеграмга «салом» дея ёзишингиз, фейсбукда дўстларингизга селфи улашишингиз ва ушбу фойдали мақолани ўқиб чишингиз учун ишлаб, радио сигналларни қабул қила бошлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг