Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ucell». Жойларда абонентларнинг муаммоларига тезкорлик билан ечим топилмоқда

«Ucell». Жойларда абонентларнинг муаммоларига тезкорлик билан ечим топилмоқда

Фото: «Ucell»

Бугунги кунда («Ucell» савдо белгиси остида) «COSCOM» МЧЖ 7,5 миллиондан ортиқ абонентларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Компания томонидан ҳар бир таклиф этилиб келинаётган янги маҳсулот ёки қўшимча хизмат бу Компаниядаги барча бўлинмалар баҳамжиҳатлик билан амалга оширган ишларнинг натижасидир. Ҳар куни Компаниянинг юқори малакали мутахассисларни ўз ичига олган жамоаси инновацион технологияларни мамлакатимизнинг турли бурчакларида жорий этиш мақсадида фаолият олиб боряпти. Бунга истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан боғлиқ равишда доимий равишда жойларга чиқишлар ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Алоқа ва ахборотлаштириш бозори дунё бўйича ва миллий иқтисодиётнинг истиқболли ҳамда жадал ривожланиб келаётган асосий соҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Замонавий дунёда телекоммуникациялар тизимни ташкил этувчи соҳа сифатида аҳамиятга эга деб таъкидлашимиз тўғри бўлади. Телекоммуникацияларнинг ривожланиши барқарор ривожланиш манбаи сифатида тўғри қабул қилинади. Айнан шу сабаб, бугунги кунда телекоммуникациялар замонавий жамият ҳаётида ижобий ўзгаришларга олиб келадиган ҳал қилувчи омиллардан бири сифатида тан олинган.

Ўзбекистон телекоммуникация бозорида, бу айниқса сўнги йилларда яққол кузатилмоқда, иқтисодиётнинг ривожланишига ва аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳаёти яхшиланишига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Ахборот технологиялари ва коммуникациялар тизимида олиб борилаётган ишлар таҳлилига ҳамда соҳани жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни аниқлашга бағишланган йиғилишда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев «Ахборот технологиялари ва коммуникациялар барча соҳаларнинг жадал ривожланишига ёрдам беради ва одамларга қулайликлар яратади», деб таъкидлаган эдилар.

Ўзбекистон уяли алоқа бозорида бешта оператор фаоллик билан истеъмолчилар учун рақобатли кураш олиб боряпти. Шубҳасиз, уяли алоқа тараққий этишидаги  юксалишнинг асосий омили бу технологияларнинг такомиллашиши ва рақобат ривожидир. Ҳар бир компания бир хил техник ва технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, ҳаттоки бир хил нархлаш сиёсатига эга бўлган шароитларда, компаниялар янги маркетинг ташаббусларига, истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини ўрганишга катта эътибор беришмоқда.

Бугунги кунда («Ucell» савдо белгиси остида) «COSCOM» МЧЖ 7,5 миллиондан ортиқ абонентларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Компания томонидан таклиф этилиб келинаётган ҳар бир янги маҳсулот ёки қўшимча хизмат бу Компаниядаги барча бўлинмалар баҳамжиҳатлик билан амалга оширган ишларнинг натижасидир.

Компаниянинг Тошкент ва Фарғонадаги ойига миллионлаб қўнғироқларни қабул қиладиган Call-марказлари кўп ҳолатлардан хабардор бўлишга ёрдам беради. Ишонч телефони туну кун ишлайди ва абонентлар унга бепул қўнғироқ қилишлари мумкин. Ҳар куни  Call-марказ операторлари абонентлар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиб, «виртуал котиб» хизматини тақдим этиб келадилар.

Call-марказ орқали келиб тушадиган ахборотдан ташқари, Компания мутахассислари Ўзбекистоннинг барча аҳоли пунктларида алоқа ва хизмат сифатини доимий равишда синовдан ўтказиб келишмоқда.

Фото: «Ucell»

Ҳар куни Компаниянинг юқори малакали мутахассисларни ўз ичига олган жамоаси инновацион технологияларни мамлакатимизнинг турли бурчакларида жорий этиш мақсадида фаолият олиб борадилар. Бунга истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан боғлиқ доимий равишда жойларга ташриф буюришлар ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Уяли алоқа абонентлари билан мулоқотнинг одатий қарашларини ўзгартирган ҳолда, «Ucell» Компанияси ҳар доимгидек давлатимиздаги рақамли технологиялар бўйича йўл кўрсатувчи мақомини тасдиқлайди.

Мижозларга ғамхўрлик уларни тинглашдан бошланади. «Ucell» Компанияси Бош директори вазифасини бажарувчи Владимир Кравченкодан ибрат олиб, Компания минтақавий филиаллар раҳбарияти ёрдам сўраб мурожаат этган абонентлар билан доимий равишда учрашиб турадилар. Абонентлар билан учрашувлардан асосий мақсад бу мурожаатларни ўрганиш билан ҳозирги алоқа сифатини яхшилаш.

Фото: «Ucell»

Мутахассисларимиз қуйидаги манзилларга ташриф буюришди:

  • Қорақалпоғистон Республикаси. Қанликўл тумани «Бостон» ҚФЙ.
  • Андижон вилояти. Қўрғонтепа тумани «Наврўз» ҚФЙ ва Улуғнор тумани «Мингбулоқ» ҚФЙ.
  • Жиззах вилояти. Фориш тумани «Қизилқум» ва «Қоратош» ҚФЙ, Фориш тумани Файзиобод кўчаси.
  • Бухоро вилояти. Қоракўл тумани «Хўжалар» ҚФЙ. 
  • Қашқадарё вилояти. Нишон тумани «Ширинобод» ҚФЙ.
  • Наманган вилояти. Янгиқўрғон тумани «Қизил ёзи» ҚФЙ. Наманган шаҳри Ислом Каримов ва Косонсой кўчалари.
  • Самарқанд вилояти. Иштихон тумани «Бешбола» маҳалласи, Қўшработ тумани «Қийқим» ҚФЙ ва Каттақўрғон шаҳри.
  • Сирдарё вилояти. Янгиер шаҳри «Бинокор» маҳалласи, Мирзаобод тумани «Баҳористон» ҚФЙ.
  • Фарғона вилояти. Фурқат тумани «Чилгижийда» ҚФЙ, «Жангкетмон» ҚФЙ ва «Навбаҳор» ҚФЙ, Қува туманидаги «Акбаробод» ҚФЙ ва Фарғона шаҳри «Сулҳтепа» маҳалласи.
  • Хоразм вилояти. Янгиариқ тумани «Остона» шаҳарчаси.
Фото: «Ucell»

Жойларда, ҳар бир учрашувдан сўнг, мобил алоқани яхшилаш бўйича аниқ амалий чоралар кўрилмоқда. Технологик ускуналар ўрнатилиб, созлаш ишлари олиб борилмоқда, янги тариф ва хизматлар ишлаб чиқилмоқда.

Ўтказилган учрашувлар натижасидан бир мисол: 18 октябрдан Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида қулай абонент тўловини ўз ичига олган «Марҳамат» номли янги тариф режасини жорий этилди.

Ярим йил ичида Компания хитойлик ҳамкорлар — «ZTE» ва «Huawei» билан биргаликда Ўзбекистоннинг еттита вилоятида мавжуд 4G базаларини замонавийлаштириш бўйича 40 миллион АҚШ долларидан ортиқ катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Йил охиригача барча вилоятларда 4G алоқа ишга туширилади. 2020 йилнинг охирига бориб «Ucell»нинг барча таянч станциялари ушбу технологиялар асосида ишлайди. Яқин келажакда мижозлар мобил интернет тезлиги ошганлигини амалда кўриб, ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

Келгуси йилда мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам алоқа сифатини ошириш учун янги таянч станцияларни қуриш, уларни техник жиҳозлаш Компания режасида бор.

Эслатиб ўтиш жоизки, «Ucell» Компанияси Давлат солиқ қўмитаси томонидан мамлакатимиздаги энг йирик солиқ тўловчиси сифатида қайд этилган.

«Ucell» мутахассислари доимо ҳар бир абонент фикрига қулоқ тутиб, инобатга олишга интилишади. Мамлакатдаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бири бўлган «Ucell» Компанияси жорий этиб келинаётган замонавий технологиялар ёрдамида ҳаётнинг энг яхши тарафи ҳамма жойда мавжуд ва барча учун фойдали бўлишига интилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг