Ucell билан давлат хизматлари янада қулайроқ бўлади
«COSCOM» МЧЖ ҳамда «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолашди.
Меморандумни имзолашнинг асосий мақсади абонентларга ва аҳолига онлайн хизматлар кўрсатиш учун зарур маълумотлар алмашиш, ахборот технологияларининг истиқболли йўналишлари бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдир.
Томонларнинг ҳамкорлиги Ucell маълумотлар базалари ва Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг ахборот тизмларини интеграциясини амалга оширишга имкон беради. Тизмлар абонентларга хавфсиз хизмат кўрсатишга, шунингдек электрон ҳукумат хизматларидан онлайн фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган, бу пандемия пайтида айниқса муҳимдир.
Ўткирхўжа Рихсихўжаев, Ucell компанияси Бош директорнинг савдо бўйича ўринбосари в.б.:
— Фуқаролар ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар қанча яхши бўлса, фуқароларнинг давлат идораларига ишончи шунчалик юқори бўлади. Электрон ҳукумат ҳолати ва давлатнинг ривожланиш даражаси ўртасидаги боғлиқликни ҳар икки йилда бир марта нашр этиладиган БМТнинг «Электрон ҳукумат» тадқиқотлари тасдиқлайди. Бугунги кунда Ўзбекистондаги кўплаб операциялар уйдан чиқмасдан амалга оширилиши мумкин. Пандемия яна бир бор онлайн жараёнларни оптималлаштириш муҳимлигини ва зарурлигини исботлади. Ucell ҳамкорлик самарали бўлади деб умид қилади.
Баҳром Зияев, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази раҳбари:
— Рақамли технологиялар инсоният келажаги. Ушбу технологиялар инсон ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшади. Маълумотларни рақамлаштириш ишларни оптималлаштиради ва мамлакатнинг ривожланиш кўрсаткичларини оширади. Бизнинг мақсадимиз электрон шаклда кафолатланган ва тезкор хизматлар кўрсатиш орқали мамлакат аҳолиси ҳаётини иложи борича енгиллаштиришдир, бу фойдаланувчиларга вақт, пул ва ресурсларни тежашга имкон беради. Биз давлат идораларида рақамли ривожланишни қўллаб-қувватлаганлари учун Ucellга миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ucell жорий этилиб келинаётган замонавий технологиялар ёрдамида ҳаётнинг энг яхши тарафи ҳамма жойда ва барча учун фойдали бўлишига интилади ва ҳамкорлик истиқболларига катта оптимизм билан қарайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter