«У ҳаммасини тан олди» — Навалний уни заҳарлашда гумонланган шахс билан суҳбатини эълон қилди
Россиялик мухолифатчи ва блогер Алексей Навалний унинг заҳарланишини уюштириши тахмин этилаётган махфий ФХХ бўлинмаси аъзоси билан аудиосуҳбатини нашр этди. Мухолифатчи фикрига кўра, суҳбат заҳарлашда гумон этилаётганлар ҳақида тергов эълон қилинишидан бир неча соат олдин содир бўлган.
Алексей Навалнийнинг жамоаси қўнғироқ қилувчининг ҳақиқий рақамини яширадиган дастурдан фойдаланиб, терговда айтиб ўтилган саккиз нафар ФХХ ходимига қўнғироқ қилишга уринди. Аммо ходим Константин Кудрявцевдан ташқари ҳамма гаплашишдан бош тортган.
Навалний ўзини Хавфсизлик кенгаши котиби ёрдамчиси дея таништирган ва ходимдан 2020 йил августда бўлиб ўтган воқеалар хусусида сўраган. Ходим Навалний Омскдаги шифохонага ётқизилгач, унинг нарсаларига қандай ишлов берилгани ҳақида ҳам гапириб ўтган.
Кудрявцев тафсилотларни тўлиқ билмаслиги ва операция бошида турган Станислав Макшаковга мурожаат қилиш лозимлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Навалний 20 август куни Томскдан Москвага қайтаётганда, қаттиқ бетобланиб, кома ҳолатига тушганди. Шундан сўнг, у Германия таклифига кўра, Берлинда даволанди.
Мухолифатчи ўзининг заҳарланишида Россия ҳукуматини айблаб келади. Аммо расмийлар буни инкор қилишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter