U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Учрашувнинг 24-дақиқасида Саидазамат Мирсаидов ҳисобни очиб, Ўзбекистон терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим ўз якунига етаётган бир паллада, аниқроғи, 44-дақиқада Алишер Одилов иккинчи бор Саудия дарвозасига гол киритиб, ҳисобни 2;0 кўринишга олиб келди.
Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида Маран Ўзбекистон дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни қисқартирди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади.
Шу тариқа Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter