Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тяньцзинь – Тошкент йўналишида илк юк поезди йўлга чиқди

Тяньцзинь – Тошкент йўналишида илк юк поезди йўлга чиқди

Хитойнинг йирик ва замонавий портларидан бири — Тяньцзинь портидан Тошкент сари илк юк поезди ҳаракатни бошлади. Бу орқали порт илк бор Марказий Осиё билан темирйўл орқали тўғридан-тўғри боғланди.

Мазкур темирйўл йўлаги:
— юк ташиш масофасини 800 километрга қисқартиради,
— етказиб бериш муддатини камайтиради,
— транспорт харажатларини пасайтиради.

Тяньцзинь порти 180 та мамлакатдаги 400 дан ортиқ порт билан савдо алоқаларига эга бўлиб, мазкур янги йўналиш экспорт-импорт имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, бу лойиҳа Ўзбекистон бозорини халқаро компаниялар учун янада жозибадор қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг