«Туяқушчилар»га суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчилар «Straus House» МЧЖ таъсисчиси И. Исроилов, директор А. Махмуталиев директор ўринбосари Д. Қутпиддинов бош ҳисобчи О. Саидовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Суд ҳукмига кўра, И. Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, А. Махмуталиев 7 йил, Д. Қутпиддинов 8 йил 5 ой 26 кун озодликдан маҳрум этиш ва О. Саидовга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Судланувчилар И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда тегишли тартибда давлат фойдасига 222 386 043 сўм ундирилиши белгиланди.
И. Исроиловдан «EZOZ MAX» ва «СFS MAX» МЧЖларнинг фаолияти юзасидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.
И. Исроилов, А. Махмуталиев, Д. Қутпиддинов ва О. Саидовлардан солидар тартибда «Straus House» МЧЖнинг фаолияти юзасидан жабрланувчилар фойдасига етказилган моддий зарар миқдори ундирилиши белгиланди.
Жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг АТИБ «Ипотека банк» Меҳнат филиали ҳисоб-рақамида сақланаётган ҳамда хатланган Покистон Ислом Республикасининг «Chemikals & Marbels Lahore Pakistan» компаниясига туяқуш жўжаларини сотиб олиш мақсадида шартномага асосан кўчирилган 1 854 000 000 сўм миқдоридаги пуллар тегишли тартибда етказилган моддий зарарларни қоплашга пропорционал тартибда қаратилиши белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter