Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Туя гўшти еган қарор»га расмий муносабат билдирилди

«Туя гўшти еган қарор»га расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Туя гўшти еган қарор... Қўлимда Қуйи Чирчиқ туман ҳокимининг қарори, ердан эса дарак йўқ!» номли мақолага Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, Қуйи Чирчиқ туман ҳокимининг 2018 йил 12 сентябрдаги 1780-сонли қарорига асосан «Кучли тош» МЧЖга «Тикувчилик фабрикасини қуриш учун» Навоий массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 316-контурдаги 11,1 гектар сувли ер майдони ажратиб берилган.

Ҳозирги кунда ер майдонлари ТСТ RICE МЧЖ га тегишли.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 493-сонли (ВМ-493-сонли қарори бугунги кунда ўз кучини йўқотган, ер майдонларини амалда аукцион орқали сотиш бўйича ВМ-1023-сонли қарори қабул қилинган) қарорининг 1-бандида 2018 йил 1 июлидан бошлаб барча ер майдонлари «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Тадбиркорга ажратиб бериш бўйича қабул қилинган қарорнинг 3-бандида эса Тошкент вилояти ҳокимлигидан тасдиғи сўралган ва вилоят ҳокимлиги сувли ер майдонларидан танланганлиги ва барча ер майдонлари «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали сотилишини инобатга олган ҳолда қарорни тасдиғини рад қилган.

Тадбиркорга ишлаб чиқаришини туманда ташкил қилиши учун барча шароитлар мавжудлигини ва «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасига қўйилган ер майдонларидан талабгор сифатида қатнашиб тадбиркорлигини йўлга қўйиши мумкинлигини маълум қиламиз, дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг