Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тухум нархи қачон ошиб, қачон тушади? Паррандачилик ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар (видео)

Тухум нархи қачон ошиб, қачон тушади? Паррандачилик ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар (видео)

«Паррандасаноат» уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Улуғбек Аҳмедов Xabar.uz билан бўлган суҳбатда паррандачилик соҳаси, тухумга бўлган талаб ва нарх ўзгариши ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Мутасадди томонидан таъкидланишича, Ўзбекистонда паррандачилик соҳаси аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ривожланмоқда. Буни қуйидаги рақамлардан билса бўлади.

- Бугунги кунда республикамизда 1300 та паррандачилик корхоналари мавжуд;
- Ушбу корхоналарда йилига 8 млрддан ортиқ тухум етиштирилади;
- 600 минг тонна гўшт етказиб бериш имконияти мавжуд.

Шунга қарамай тухум ва товуқ гўштининг нархи ошиши кузатилмоқда. Бу қандай омилларга боғлиқ?

Улуғбек Аҳмедов томонидан маълум қилинишича, товуқ гўшти ва тухумга талаб мавсумий эканлиги кузатилади. Яъни, эҳтиёж камайган пайти нарх-наво ҳам мўътадиллашади. Бу ёз фаслига тўғри келади. Ва қолаверса, товуқнинг тухум қўйиш пайти ҳам мавсумга боғлиқ. Масалан, товуқлар баҳор фаслида тухум кўп қўяди, шу фаслда тухумнинг нархи мўътадиллашади ва ҳатто арзонлашади.

– Бугунги кунда Презедентимиз томонидан қўйилган масала – парранда ота-она наслчилигини ривожлантиришни ўз олдимизга мақсад қилдик. Венгриядан, Беларусдан, Шотландиядан ота-оналар галасини олиб келяпмиз. Бизларда биринчи тартибли ота-она галаси йўқлиги учун импорт ҳисобига йилига камида 3 миллион дона бир кунлик жўжаларни олиб келишга мажбур бўлаяпмиз, – дейди Улуғбек Аҳмедов.

Товуқ тухумини қаерларга экспорт қилаяпмиз, бошқа давлатларда тухум нархи бизнинг нархларимиздан қандай фарқ қилади? Ушбу саволларга жавоб олиш учун Xabar.uz’нинг Ютубдаги саҳифасидаги ушбу видеони томоша қилинг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг