Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади

Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади

Фото: «Regnum.ru»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Марказий сайлов комиссиясига навбатдан ташқари президентлик сайловини ўтказишга тайёргарликни бошлашни топширди. Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни Туркманистон МСК вакили журналистларга берган интервьюсида маълум қилган.

Шу билан бирга, Туркманистон Марказий сайлов комиссияси вакили бўлажак президентлик сайлови санасини аниқ айтмаган. Баъзи ОАВлар маълумот беришича, сайлов 12 март санасида ўтказилиши кутилмоқда.

Аввалроқ 11 февраль куни Халқ кенгаши йиғилишида мамлакатни 15 йилдан буён бошқариб келаётган президент Бердимуҳамедов «ёшларга йўл бериш» ниятида эканини маълум қилган эди. Бердимуҳамедов Туркманистон Халқ маслаҳати (парламент юқори палатаси) раиси лавозимини тарк этиш ниятида.

Халқ маслаҳатининг навбатдан ташқари йиғилишида сўзга чиққан фахрий оқсоқоллар Бердимуҳамедовнинг қарорини қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, президент Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаб, ҳукуматдаги молиявий-иқтисодий блокни назорат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг