Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиялик мухолифатчи Эрдўғонга жарима тўлади

Туркиялик мухолифатчи Эрдўғонга жарима тўлади

Суд Туркиядаги йирик мухолифатчи партия – Республика Халқ партияси етакчиси Ўзғур Ўзелни жаримага тортди.

У Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга «шахсий ҳуқуқларини поймол қилгани» учун маънавий товон сифатида 1,7 минг доллардан кўпроқ тўлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда Эрдўғоннинг адвокати Ҳусайн Ойдин X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5 ноябр куни Камол Киличдароғлу Туркия Жумҳурияти Халқ партияси раиси сифатидаги ўз ўрнини Ўзелга бўшатганди.

Маълумотларга кўра, Эрдўғон жарима пулини Ғазодаги етим болаларга ҳайрия қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг