Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда вафот этган шахснинг ўзбекистонлик экани аниқланди

Туркияда вафот этган шахснинг ўзбекистонлик экани аниқланди

Фото: Истанбулдаги Бош консуллик

Туркияда кучли заҳарланиш оқибатида 2020 йилнинг октябрь ойида ҳушини йўқотган ва жорий йил 23 март куни Истанбул шаҳридаги «Cinar 2 Bakım Merkezi» шифохонасида вафот этган шахснинг Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб хабар берилган эди.

Олиб борилган ишлар натижасида у 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси С.М. экани маълум бўлди.

«Мазкур фуқаронинг шахсига аниқлик киритишда бефарқ бўлмаган шахсларга миннатдорлик ва марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдирамиз», дейилади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг