Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда «туризм солиғи» кучга кирди

Туркияда «туризм солиғи» кучга кирди

2023 йилнинг 1 январидан Туркияда янги солиқ тури кучга кирди — меҳмонхоналар, меҳмонхона-уйлар ва бошқа саёҳлик йўналишидаги яшаш жойларидан қўшимча маблағ ундирилади.

Ушбу солиқнинг базавий ставкаси меҳмонхонада яшаш ва қўшимча кўрсатилган хизматларнинг 2 фоизи эквивалентида белгиланмоқда. Туркия президенти ставкани пасайтириши ёки ошириши ҳам мумкин.

Янги солиқни меҳмонхоналар эгалари мустақил сайёҳлар ва айрим туроператорларнинг мижозларига татбиқ этишади, яъни Туркия меҳмонхоналарида яшаш қимматлашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг