Туркияда сайловларнинг охирги босқичи якунланди
Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи якунланди. Бу ҳақда Туркия Олий сайлов кенгаши раиси Aҳмет Йенер маълумот берган.
«Овоз бериш жараёнига таъсир қилиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар қайд этилмади. МСКга келиб тушган эътирозлар кўриб чиқилиб, жавоблар ҳудудий сайлов комиссияларига юборилди», — деди у.
Айни пайтда сайлов қутилари очилиб, овозларни санаш ишлари бошланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи босқичда амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон 49,5 фоиз овоз олганди. Мухолифатчи Камол Қиличдорўғли эса 44,88 фоиз овоз тўплаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter