Туркияда НАТОнинг ҳарбий-денгиз ўқувлари бошланди

Туркияда НАТОга аъзо 15 мамлакат ҳарбийлари иштирокида ҳарбий-денгиз ўқувлари бошланди. Бу ҳақда Milliyet хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Ўрта ер ва Эгей денгизларида 11 сентябр куни старт олган Dynamic Mariner — Mavi Balina — Nusret 2022 кенг кўламли манёврлари 22 сентябргача давом этади.
2023 йилнинг 1 январидан НАТО Тезкор жавоб бериш кучларига қўмондонлик Лондондан Анқарага ўтади.
Галдаги денгиз ўқувларида Туркиядан «Санжактар» десант амфибия-кемаси ҳамда енгил авиаташувчи вазифасини ҳам бажара олувчи «Анадолу» универсал десант кемаси қатнашмоқда. Ҳар икки кема Туркияда қурилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter