Туркияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради, учувчилар ҳалок бўлди
Туркиянинг Кайсери ҳудудида SF-260D ўқув самолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида икки учувчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли SF-260D ўқув самолёти Кайсеридаги ҳаво транспорти қўмондонлигига қарашли 12-ҳаво базасидан машғулот учун учган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter