Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда 45 ёшли ўзбекистонлик қотиллик қурбони бўлди

Туркияда 45 ёшли ўзбекистонлик қотиллик қурбони бўлди

Туркия ОАВ ва ижтимоий тармоқларида Дузче шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мазкур хабарларга муносабат билдириб, ҳақиқатда Дузчеда ўзбекистонлик аёл қотиллик қурбони бўлганини тасдиқлади.

Бош консулхонага кўра, қотиллик аломатлари билан топилган жасад Ўзбекистон фуқароси 1978 йил 30 июлда туғилган Адилова Ранога тегишли. Бироқ ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарларга илова қилинаётган фотосурат мазкур ҳодисага алоқадор эмас.

«Ҳозирги вақтда жиноят содир этган Туркия фуқароси Аслан Гунейга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – дейилади расмий ахборотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг