Туркия шимолида сув тошқинлари қурбонлари сони 59 кишига етди
Туркиянинг Қораденгиз соҳилида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқини қурбонлари сони 59 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармасига таяниб МИР 24 телеканали хабар бермоқда.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Кастамону, Синоп ва Бартин вилоятларини табиий офат ҳудуди деб эълон қилди. Сув тошиқинидан 284 киши зарар кўрди, 76 киши бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда кучли ёмғир 11 август куни бошланган. Шимолий вилоятларда сел келди. Шаҳар кўчаларида балчиқли оқовалар пайдо бўлди. Бинолар, транспорт воситалари ва инфратузилмага жиддий зарар етган.
Икки кун аввал Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Кастамону ва Синоп вилоятларида кучли тошқин ва сел оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 кишига етгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter