«Туркия орқали Англияга...» — ваъдани қуюқ қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Т. фуқаролар Т.Х. ва М.Н.ни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишлари эвазига уларнинг жами 24 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Э. фуқаро Д.Ш.ни Туркия давлати орқали Англияга давлатига мавсумий ишга юбориши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter