Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўхтатди

Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўхтатди

Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилган.

«Биз Туркия Республикаси давлати ва ҳукумати сифатида Исроил билан алоқаларимизни уздик», - деди у.

Эрдўғон Анқара келажакда ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай қадам ташламаяпти, дея қўшимча қилган.

2023 йил октябр ойида Ғазо секторида ЦАХАЛ операцияси бошланганидан бери Туркия Тел-Авивнинг ҳаракатларини қоралаб, уни Фаластин тинч аҳолини қирғин қилишда айблаб келади. Мамлакат бир неча бор ўт очишни тўхтатишга чақирган, шунингдек, яҳудий давлатига босим ўтказган.

Хусусан, май ойи бошида Туркия Савдо вазирлиги Исроил билан савдо-сотиқни тўлиқ тўхтатганини маълум қилган эди. Бунгача Анқара 54 та кичик гуруҳ товарлари экспортини чеклаганди.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам шахсан бир неча бор танқид қилинган. Эрдўған Нетаняхуни «замонавий фюрер» деб ҳам атаган ва Ғарб унинг жиноятларига эътибор бермаётганини таъкидлаган эди.

Маълумот учун, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, можаро бошланганидан буён 43,5 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, 102 мингдан зиёди яраланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг