Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия ички ишлар вазирлиги биноси яқинида теракт содир бўлди

Туркия ички ишлар вазирлиги биноси яқинида теракт содир бўлди

Анқарадаги Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида терактга уриниш содир бўлди, деб хабар берди ички ишлар вазири Али Ерликая ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида.

«Тахминан 9:30 ларда ИИВ бош қўриқлаш бошқармасининг кириш эшигига енгил тижорат автомобилида келган икки нафар террорчи портлаш содир этди. Террорчилардан бири ўзини портлатган, иккинчиси эса зарарсизлантирилган. Икки полициячи енгил жароҳат олди», — деб ёзади у.

Маълумотларга кўра, портлашдан сўнг отишма ҳам содир бўлган. Ҳозирда ҳудудда кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг