Туризм соҳасидаги ИИВ ходимларининг янги формаси намойиш этилди (фото)
ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси туризм соҳасидаги ИИВ ходимларининг янги формасини тақдим этди.
Мазкур соҳа ходимларининг янги форма кийим-бошлари бўйича намуналар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда янги намунадаги форма тайёр бўлиб, Тошкент шаҳар ва пойтахт вилояти ходимларида синовдан ўтказилмоқда.
Форма кийимини ишлаб чиқишда аввало кўринишига аҳамият қаратилди, шу билан бирга унинг қулайлиги, замонавий дизайнга эга эканлиги ҳам эътибордан четда қолмаган. Бундан ташқари, бўлинмалар ходимлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатимиз ҳудудидаги иқлим шароитлари ва замонавий талаблар инобатга олинди.
Лойиҳа жараёнида хорижий давлатлар тажрибаси ҳам ўрганилган эди. Уринишлар натижаси ўлароқ бугунги кунда яратилиб, ходимлар учун тақдим этилган форма кийим-боши мазкур йил давомида синовдан ўтказилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter