Туризм бўйича махсус телефон хизмати ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот марказининг махсус телефон хизмати (0371) 200-00-88 ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишни истовчи ҳар қандай сайёҳ куннинг исталган вақтида мазкур рақамдан зарур маълумотларга эга бўлиши, сайёҳлик хизмати билан боғлиқ барча саволларга жавоб олиши мумкин.
Кўпчиликни қизиқтирган аксарият саволларга амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида операторлар тезкорлик билан жавоб қайтваришади. Бордию, саволлар қўшимча тафсилот ва изоҳларни талаб этадиган бўлса, операторлар сизга қўмитанинг тегишли мутахассисларини улаб бершади. Фақат бундай қўнғироқлар куннинг иш вақтида амалга оширилиши лозим.
Кейинчалик Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида мазкур хизмат турини такомиллаштириш мақсадида қисқа тўрт рақамли махсус рақамлар ҳам ишга туширилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter