Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тупроқ босиб қолганлар чиқариб олинди: 2 нафари вафот этган, бир нафари шифохонада

Тупроқ босиб қолганлар чиқариб олинди: 2 нафари вафот этган, бир нафари шифохонада

Бир муддат олдин Тошкент шаҳар Учтепа туманида 3 нафар ишчини тупроқ босиб қолгани ҳақида хабар қилинган эди.

Учтепа тумани ҳокимлиги берган маълумотга кўра, туманнинг «Бешқайроғоч» кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида 5 нафар «Шафоат» МЧЖ ходимлари ишлаётган бўлган. Бахтсиз ҳодиса туфайли 2 нафар ишчи ходим вафот этган, бир нафар ходим эса айни дамда шифохонада. Қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

«Айни дамларда, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг