Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тунисда АҚШ элчихонаси ёнида террорчи ўзини портлатиб юборди

Тунисда АҚШ элчихонаси ёнида террорчи ўзини портлатиб юборди

Фото: «Obzor.lt»

Тунис пойтахтида АҚШ элчихонаси ёнида худкуш портловчи ускунани ишга туширди, дея хабар берди «РИА Новости».

«Тунисда АҚШ элчихонаси яқинида террорчи мотоциклида хавфсизлик кучларига ҳужум қилиб «худкуш камари» ёрдамида ўзини портлатиб юборди», — дея маълум қилди «Mosaique FM» радиостанцияси.

Тунисда 2015 йилдан бери фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган. 2015 йил июнда Туниснинг Сус провинциясида жойлашган Эл-Кантауи курортида теракт содир этилиб, 40 кишини ҳаётдан олиб кетган. Мамлакат пойтахтидаги Бардо миллий музейига ҳам ҳужум уюштирилган. 2015 йил ноябрда худкуш террорчи пойтахтда президент гвардияси ходимларига ҳам ҳужум қилган.

Террорчиларнинг бир қанча ҳужумларидан сўнг 2015 йилда Тунис ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирди. Бунинг натижасида Шимолий Африкада жойлашган мамлакатга сайёҳлар оқими тикланган.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг