11 сентябрь куни олинган махфий фотосурат эълон қилинди
АҚШ разведка хизмати 2001 йил 11 сентябрь терактидан кейин олинган фотосуратни эълон қилишди. Архивдаги ушбу фото аввал ҳеч қачон эълон қилинмаган, дейилади идоранинг Twitter-аккаунтида.
Ҳужум жойидан олинган сурат оператив хизматларнинг Нью-Йоркдаги вайроналарда қандай ишлаганини кўрсатади.
Фотосурат «Биз ҳеч қачон унутмаймиз» хештеги билан жойланган.
2001 йил 11 сентябрда «Ал-Қоида» террорчилари самолётларни ўғирлаб, эгизак бинолар ва Пентагонга ҳужум қилишди.
Терактларда қарийб 3 минг киши қурбон бўлди. Бу теракт қурбонлар сони бўйича тарихдаги энг йирик ҳужум эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter