Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Транспорт вазири хитой-қирғиз чегарасига борди

Транспорт вазири хитой-қирғиз чегарасига борди

Фото: Транспорт вазирлиги

Бугун, 25 март куни Транспорт вазири И.Маҳкамов бошчилигидаги делегация «Иркештом» чегара ўтказиш пунктига ташриф буюрди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26-27 январь кунлари Қирғиз Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган йўл харитасига мувофиқ «Андижон-Ўш-Иркештом» йўналиши бўйлаб, Хитой Халқ Республикасидан юкларни ташиш, уларни сақлаш ҳамда ташувчиларга қулайлик яратиш мақсадида логистика марказини ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Таъкидланишича, вазирнинг ташрифи давомида автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширишда вужудга келаётган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда икки мамлакат ҳамкорлигида логистика марказни ташкил қилиш бўйича қулай манзилни аниқлаш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг